18:31, 21 Июль 2022 | GMT +5
Аmerican Аirlines рейсида саккиз киши жароҳатланди
WASHINGTON. Кazinform - Аmerican Аirlines авиакомпаниясининг Флорида штатининг Тампа шаҳридан Теннесси штатининг Нэшвилл йўналиши бўйича парвози чоғида турбулентлик туфайли саккиз киши касалхонага ётқизилди. Самолёт Алабама штатига йўналтирилди, деб хабар беради Кazinform CBS Newsга таяниб.
Аmerican Airlinesнинг хабар беришича, кутилмаган турбулентликка қарамай, самолёт АҚШнинг Бирмингем шаҳрига эсон-омон қўнди. Авиакомпания икки нафар стюардесса ва олти нафар йўловчи қўшимча текширувдан ўтиш учун шифохонага ётқизилганини тасдиқлади.
Жабрланганларнинг соғлиғи ва жароҳатлар сабаблари ҳақида қўшимча маълумотлар келтирилмаган. Embraer E175 бортида 52 йўловчи, иккита учувчи ва иккита стюардесса бўлган.
Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши воқеа юзасидан тергов ўтказишни кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Фото: cbсnews.cоm