Алжир, Греция, Италия ва Черногорияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Алжир, Греция, Италия ва Черногория ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. Ёнғин ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги паркларга таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronews агентлигига асосланиб хабар бермоқда.
None
None

Алжир шимолидаги Тизи -Узу ва Беджая провицияларида содир бўлган табиий офат оқибатида камида 69 киши ҳалок бўлди, уларнинг 28 нафари аскар. Пайшанба куни мамлакатда мотам эълон қилинди.

Италияда ҳам ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Кеча Европа учун рекорд ҳарорат 48,8 даража Цельсий атрофида бўлди. Вазият, айниқса, Калабрия провинцияси ва Сицилия оролида оғир, чунки Этна вулқони этагида ва Палермо яқинидаги Мадоние тоғларида дарахтлар ёнмоқда.

Техниклар Грециянинг Эвбея оролида электр узатиш линияларини тикламоқда. Минтақада кўплаб ёнғинлар ўчирилган, аммо оролнинг шимолий қисми ҳали ҳам электр энергиясисиз қолмоқда. Бу жойларда Қарағай қолмаган, зайтун, анжир ва узум плантациялари йўқ қилинган.

Черногорияда ўрмон ёнғинлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Дурмитор миллий боғига тарқалди. Олов Тара дарёси яқинидаги дарада тез тарқалмоқда.

Сўнгги хабарлар