"Альварес-Чарло" бокс оқшомида икки қозоғистонлик рингга кўтарилади

Касбий бокс
Фото: kazproboxing

Қозоғистонлик профессионал боксчилар Бек Нурмаханбет (10-0, 8 КО) ва Абилхан Аманқул (4-0, 4 КО) Лас-Вегасда (АҚШ) Сауль “Канело” Альварес – Жермелл Чарло жанги андеркардида иштирок этади, дея хабар бермоқда Kazinform.

Б.Нурмаханбет мағлубиятга учрамаган нигериялик Абимбол Осундаиро (5:0, 3 КО) билан жанг қилади. Суперўрта вазн тоифасидаги жанг 6 раундга мўлжалланган. А.Аманқул эса америкалик Жошон Жеймс (7-0-1, 4 КО) билан жанг қилади. Ушбу ўрта вазн тоифасидаги жанг 6 раундга мўлжалланган. Учрашувлар Астана вақти билан 1 октябрь соат 03:00да бошланади.

Кazproboxing маълумотларига кўра, кеча қозоғистонлик иккала боксчи жанг олдидан вазн ўлчаш маросимидан ўтиб, рақиблари билан кўз уриштирди.

Б.Нурмаханбет аввалги жангини май ойида ўтказган. У иккинчи раундда мексикалик боксчи Архенис Эспаньюни (15-2, 14 КО) нокаутга учратди. А.Аманқул май ойида рингга чиққан ва мексикалик боксчи Фабиан Фраустони (7-8-3, 4 КО) иккинчи раундда нокаутга учратган эди.

Лас-Вегасдаги оқшомнинг бош қаҳрамонлари - ўз вазн тоифаси етакчилари Сауль Альварес (59-2-2, 39 КО) ва Жермелл Чарло (35-1-1, 19 КО). Учрашув суперўрта вазнда жаҳоннинг мутлақ чемпиони унвони учун бўлиб ўтади.

Sports.kz хабарига кўра, “Хабар” телеканали 1 октябрь куни соат 07:00дан бошлаб T-Mobile Arenaдан жонли эфирни бошлайди.

Ушбу жангда С.Альварес 168 фунтда ўзининг барча титуллари - WBA Super, WBC, IBF ва WBO камарларини ўртага ташлайди.

“Канело” охирги марта шу йилнинг май ойида рингга кўтарилган: у ҳакамларнинг якдил қарори билан британиялик Жон Райдерни (32-6, 18 КО) мағлуб этганди. Жермелл Чарлога келсак, у 2022 йилнинг май ойидан бери жанг ўтказмаган. Ўшанда Ж.Чарло ўнинчи раундда аргентиналик Браян Кастаньони (17-1-2, 12 КО) нокаутга учратган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram