14:55, 02 Июнь 2022 | GMT +6
«Алтин-Емел» боғида ноёб айиқ фототузоққа тушди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиғи Алмати вилоятидаги «Алтин-Емел» миллий боғида фототузоққа тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақдаги маълумот «Алтин-Емел» табиат боғининг Instagramдаги саҳифасида эълон қилинди.
«Алтин-Емел» давлат миллий боғи ҳудудида «Қизил китоб»га киритилган ноёб Тянь-Шань қўнғир айиғи «фото ва фототузоққа тушиб қолган», - дейилади саҳифада.
Миллий боғ маълумотларига кўра, тадқиқотчилар келажакда мониторингни давом эттирадилар.
Муаллиф: Алма Муқанова