Алп тоғ-чанғи курортларида қор кўчкиси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Ўтган дам олиш кунлари Австрия, Италия ва Швейцариядаги Алп тоғларидаги бир нечта тоғ-чанғи курортларида қор кўчкиси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ВВСга таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
None

Австрия ҳукумати қор кўчкиси хавфининг тўртинчи ва иккинчи даражасини жорий қилди. Тажрибасиз чанғичиларга очиқ чанғи ёнбағирларидан узоқроқ туриш, тажрибали чанғичиларга эса тик қияликлардан қочиш тавсия қилинган. Италия ва Австрияда шимолидаги тарихий Тироль вилоятида кучли қор ёғиши ва кучли шамолдан кейин қор кўчкиси хавфи ортди.

4 феврал куни у ерда 30 дан ортиқ кўчкилар қайд этилган. Қутқарув ишлари ноқулай об-ҳаво туфайли секинлашгани сабабли бир неча киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.

Тегишли огоҳлантиришларга қарамай, ғарбий Австриядаги чанғи курортлари мактаб таътилига тўғри келган 13-19 феврал кунлари тўлиб-тошган эди. Якшанба куни Австрия полицияси беш киши, жумладан 59 ёшли эркак ҳалок бўлганини айтди. У уйини қордан тозалаш вақтида қор кўчкиси остида қолган. Қутқарувчилар, шунингдек, Сент-Антон-ам-Арльбергда чанғи бўйича йўлбошчи ва Тирольда чанғи учиб юрган 62 ёшли эркакнинг жасадларини топди.

Шанба куни 17 ёшли Янги Зеландиялик, 32 ёшли Хитой фуқароси ва 50 ёшли Германия фуқаросининг жасадлари топилди. Улар белгиланган жойдан ташқарида чанғи учган. Шанба куни эрталаб Швейцариянинг жануби-шарқидаги Граубюнден кантонида 56 ёшли аёл ва 52 ёшли эркак қор остида қолиб кетди. Швейцария полициясининг хабар беришича, учинчи шахс соғ-саломат қутулиб қолган. Бавариялик бир аёл шанба куни Италия Тиролида қор кўчкиси остида ҳалок бўлди.

Фото: ZOOM.TIROL

Сўнгги хабарлар