Ҳалок бўлган ўрмончиларнинг оила аъзолари самолётда бепул парвоз қилишлари мумкин
«Қурбонларнинг оила аъзоларига 2023 йил охиригача Семейдан Астана, Алмати, Чимкент шаҳарларига ва орқага бепул саёҳат қилиш имконияти берилди.
Ёнғинга қарши курашаётган ўт ўчирувчиларга бир марталик бепул рейслар таклиф этилади.
Шунингдек, авиакомпания Алмати ва Астанадан гуманитар юкларни етказиб беришда ёрдам беришга тайёр», - дейилади «Самруқ-Қазна» компаниясининг Telegram-каналида.
Ҳалок бўлган ўрмончиларнинг оилалари, ўт ўчириш бўйича мутахассислар, инсонпарварлик юкларини йиғаётган кўнгиллилар [email protected] электрон манзилига ёзишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Абай вилоятидаги «Семей» ўрмон қўриқхонасида 8 июнда содир бўлган ёнғинни ўчиришда 14 нафар ўрмончи ҳалок бўлган. Учта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Абай вилоятига ташриф буюрди.
12 июнь мамлакатда Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.