Алматилик ўқувчи ёмғирни сунъий равишда ёғдирувчи технологияни ихтиро қилди
ҚР Адлия вазирлигининг Миллий интеллектуал мулк институти ҳудудида VI ёш ихтирочилар мактаби доирасидаги халқаро форум ўтказилди.
Қозоғистон ва Қирғизистон ёш олимлари «Рақамли манбалар ва дастурларни яратиш», «Итларда сут безлари саратонини патогистологик диагностика қилиш», «Тоғ шароитида туннел қазиш учун бурғулаш машиналари» каби лойиҳаларини тақдим этдилар.
Охирги уч йилдан буён «Наноспутник» лойиҳаси устида ишлаётган Алмати гимназиясининг 10 синф ўқувчиси Шолпан Амангелди йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ёш ихтирочининг фикрича, «Наносунъий йўлдош озон қатлами ҳолатини ўрганади, зилзилаларни башорат қилиши, шунингдек, қурғоқчил иқлимли ҳудудлар учун муҳим бўлган «сунъий ёмғир» ёғишига ҳисса қўшиши мумкин.
Турли халқаро илмий танловларда ғолиб бўлган иқтидорли ўқувчилар учун «Ёш ихтирочи» мактаби илк маротаба илмий форум тарзида ўтказилди.
«Фандаги болалар» лойиҳаси иштирокчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ва бошқа ўқувчиларни ҳам янги ютуқларга илҳомлантирди.
Тадбир QAZPATENT ва «International Center of Scientific Collaborations» ҳамкорлигида ташкил этилди.
Фото: ҚР Адлия вазирлиги матбуот хизмати