Арманистон авиакомпанияси Қозоғистонга янги рейсни йўлга қўйди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвоз йўналишлари географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда. 12 июндан бошлаб Арманистондан янги хорижий авиаташувчи “FlyOne Armenia” — Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига қўшилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

FlyOne
Фото: Pexels

“Авиакомпания Ереван-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлайди. Натижада, Қозоғистон ва Арманистон ўртасидаги умумий рейслар сони ҳафтасига 3 тадан 5 тагача кўпаяди”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон ва Арманистон ўртасида янги ҳаво йўналиши очилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, инвестиция, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 июнда эса Ахмет ​​Байтурсинули номидаги халқаро аэропорт Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпаниясининг Қостанай-Тошкент-Қостанай йўналиши бўйича биринчи мунтазам рейсини қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик.