Алматидан Бокуга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди

None
ASTANA. Каzinform – Алмати ва Озарбайжон пойтахти Боку ўртасида тўғридан-тўғри рейс очилди, деб хабар беради Кazinform.

Парвозлар Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмаги ва фаол иштироки орқали йўлга қўйилган.

«Озарбайжон ҳаво йўллари»нинг Бокудан Алматига парвозлари ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари ташкил этилади.

Шунингдек, 16 мартдан бошлаб «Озарбайжон ҳаво йўллари» Бокудан Астанага душанба ва пайшанба кунлари, Астанадан Бокуга эса сешанба ва жумакунлари парвозларни бошлади.

«Алмати Марказий Осиёдаги энг йирик, ривожланган ва жозибали сайёҳлик йўналишларидан бири бўлиб, Озарбайжон авиа компанияси вакиллари бу фикрни қўллаб-қувватламоқда. Вазирлигимиз бошқа давлатлар билан тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни давом эттиради», — деди Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.


Сўнгги хабарлар
telegram