13:55, 27 Январь 2022 | GMT +5
Алматидаги тартибсизликлар пайтида ишлаган шифокорлар, полиция ва қутқарувчиларга товон пули тўланди
ALMATY. Кazinform - Шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев топшириғига кўра, фавқулодда ҳолат вақтида жабр кўрган ва ишлаган соғлиқни сақлаш соҳаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, Фавқулодда вазиятлар департаменти ва қутқарув хизмати ходимларига моддий ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Алмати ҳокимлиги маълумотларига кўра, мазкур соҳаларнинг жабрланган ходимларига товон пули тўлаш душанба куни бошланган. Шу кунгача 211 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди. Компенсация тўлаш давом этмоқда.
Бундан ташқари, фавқулодда вазиятларда ишлайдиган ходимлар рағбатлантирилди. Жумладан, 3882 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари жами 546,7 миллион тенге, 93 нафар қутқарувчи – 13,1 миллион тенге ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1207 нафар ходими – 126 миллион тенге олди.
Яқин кунларда шаҳар Полиция департаментининг 3878 нафар ходимига маблағларни тўлиқ ўтказиш якунланади.
Муаллиф: Алма Муқанова