Алматидаги оммавий митинг вақтида 53 та машина ёниб кетди

ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳар полиция департаменти шикастланган автотураргоҳда нечта автомобил турганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Кazinform мухбири.
None
None

Полиция департаменти маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 165 та хизмат автомобили зарар кўрган, улардан 53 таси ёқиб юборилган.

Бузилган автомашиналардан 64 тасини таъмирлаш имконсиз.

Тартибсизликлар ва қуролли ҳужумлар натижасида етказилган зарарнинг дастлабки натижаларига кўра:

- 5 та фронт-офис ёниб кетган:

- Алмали тумани полиция бошқармаси ва полиция департаменти бинолари шикастланган;

- 19 та модулли ва 13 та экологик станция шикастланган ва ёнган.

Муаллиф:Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар