Алматидаги бокс кечаси: хитойлик этник қозоқ нокаут эвазига ғалаба қозонди

Алматидаги бокс кечаси: хитойлик этник қозоқ нокаут эвазига ғалаба қозонди
Фото: prosports.kz

Алмати шаҳрида бўлиб ўтган бокс мусобақасида хитойлик этник қозоқ Елшат Ниғметолла (17-0-1, 5 КО) рақибини иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform.

Алмати шаҳридаги Балуан Шолақ номидаги спорт саройида бўлиб ўтган бокс мусобақасида Е. Ниғметолла ҳиндистонлик боксчи Сандип Кумарга (12-3-1, 8 КО) қарши жанг қилди. Жанг иккинчи енгил вазн тоифасида бўлиб ўтди. Натижада олти раундга белгиланган жанг иккинчи раундда техник нокаут билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Елшат Ниғметолла 1994 йилда Хитойнинг Олтой вилоятининг Қаба туманида туғилган. Пекин Олимпиадасининг бронза медали совриндори Қанат Исломнинг ҳамқишлоғи.

Хитойда у "Қозоқ жангчиси" лақаби билан машҳур. У 2014 йилда профессионал боксга ўтган ва 2016 йилда WБО йўналиши бўйича Хитой чемпиони, 2018 йилда эса WБC йўналиши бўйича Осиё чемпиони бўлган.

Сўнгги хабарлар