Алматидаги барча мактабларда видеокамера ўрнатилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аристанғани Заппаров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда полициячилар мактаб ўқувчилари хавфсизлигини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аристанғани Заппаровнинг сўзларига кўра, Алматидаги 207 та умумий таълим муассасасининг барчаси видеокузатув тизими билан жиҳозланган.

«Шубҳасиз, мактаб ўқувчилари хавфсизлиги таълим муассасалари маъмуриятининг асосий вазифаси, аммо биз четда турмаслигимиз керак. Болалар хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим йўналишлардан бири эканлигини ва бу борада иш олиб боришимиз зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Шаҳарда 207 та умумтаълим муассасаси бўлиб, уларнинг барчаси видеокузатув тизими билан жиҳозланган, яъни 4960 та видеокамера ўрнатилган. Албатта, мактабларда видеокузатув камераларининг мавжудлиги жиноятчиликнинг олдини олишга ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига улангани турли ноқонуний кўринишларга тезкорлик билан муносабатда бўлиш имконини беради», - деди Аристанғани Заппаров.



Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram