Алматида вазни 6 килограммдан ортиқ чақалоқ дунёга келди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида вазни 6 килограмм 280 грамм, бўйи 66 сантиметр бўлган чақалоқ туғилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Чақалоқ 40-чи ҳафтада операция ёрдамида туғилган.

«Ҳозир онанинг аҳволи қониқарли, бу унинг биринчи фарзанди, у 20 ёшда. Бола онасининг ёнида. Янги туғилган чақалоқ мутлақо соғлом, шифокорлар назоратида», - деди марказ директори Гулнара Нурланова.

Директорнинг сўзларига кўра, бу Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида туғилган энг вазни катта бола.

«Бизда оғирлиги катта болалар туғилган, охирги марта 5 кг 800 грамм вазнли янги туғилган чақалоқ туғилган, аммо марказимизда вазни 6 килограммдан ортиқ боланинг туғилганини биринчи марта кўриб турибмиз», – дейди Гулнара Нурланова.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар