Алматида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтади

None
None
ALMATY. Кazinform – 7 май куни Алмати шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни ва Қозоғистон Қуролли Кучларининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳокимликдан маълум қилишларича, тадбир давомида фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар тақдирланади.

Бундан ташқари, Алмати шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни арафасида яна бир қатор тадбирлар ташкил этилади. Масалан, шаҳардаги барча мактабларда «Мардлик сабоқлари», синф соатлари, ифодали ўқиш ва иншо ёзиш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Шунингдек, Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг алоҳида ходимларига ташаккурномалар топширилади.

Алматида уч кун, 7-9 май кунлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган аскарлар шарафига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 7 ва 9 май кунлари бўлиб ўтадиган байрам тантаналарида иштирок этиши хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар