18:01, 10 Январь 2022 | GMT +5
Алматида террорчилар ҳужуми музей ва кутубхона экспонатларини ходимлар ҳимоя қилган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маданият, архивлар, спорт ва туризм объектларига етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.
«Мамлакатнинг тарихий-маданий меъроси рўйхатига киритилган объектларнинг ҳолати, етказилган зарар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб тарихий-маданий меърос обидаларининг ҳолати таҳлил қилинмоқда.
Алмати шаҳрида Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейи ва Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасига террорчилар ҳужум қилди. Биноларнинг деразалари ва кириш жойлари шикастланган, эшиклари синган, аммо фондлар ва архивлар сақланиб қолган. Ходимларнинг жасорати туфайли мазкур объектларнинг асосий мулки талон-тарож қилинишининг олди олинди», — дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, тарихий-маданий меърос объектлари рўйхатига киритилган объектларга етказилган зарар ҳар томонлама таҳлил қилинмоқда.