13:32, 13 Январь 2022 | GMT +5
Алматида озиқ-овқат етказиб бериш каналлари тикланди
ALMATY. Кazinform - Бугун Алмати шаҳри ва ҚР ҳудудлари ишлаб чиқарувчиларидан озиқ-овқат етказиб бериш каналлари тикланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Йирик новвойхоналарда кунига 150 тонна ижтимоий нон ишлаб чиқарилмоқда, корхоналар тўлиқ қувват билан ишламоқда.
Озиқ-овқат, сут маҳсулотлари, тухум ва сабзавот етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчилар тўлиқ ишламоқда. Ҳозирги вақтда барча чакана савдо тармоқлари ва йирик дўконларга етказиб берилади. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат тақчиллиги йўқ.
12 январ куни «Ишонч телефони»га «В» ва «С» тоифали дўконларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан 15 та қўнғироқ келиб тушди, шошилинч етказиб бериш ташкил этилди.
Ҳозирда 970 та дорихонадан 887 таси соат 9.00/10.00 дан 18.00 гача очиқ, шу жумладан 315 та онлайн ва 572 та чакана дорихона мавжуд.
Муаллиф: Думан Арғингелди