Алматида оғир касаллар сонининг кўпайиши сабаблари маълум бўлди

ALMATY. Kazinform – Алматида оғир касаллар сони кўпайди. Бунинг сабабини шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Камолжон Нодиров брифингда айтиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Биз ўта оғир касаллар сонининг кўпайиши диабет, гипертония, юрак хасталиги каби қўшимча касалликларга чалинган беморлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ деган хулосага келдик. Шунингдек, касалликнинг оғирлиги ва беморларнинг ёши ўртасида аниқ боғлиқлик мавжуд. Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларнинг 80%дан ортиғи 60 ёшдан катталар (8,8%)», - деди Камолжан Нодиров.

Эпидемия бошлангандан бери шаҳарда жами 3429 та ҳолат қайд этилган. 2177 киши даволаниб, уйига қайтарилган. 20 бемор вафот этди. Бугунги кунда шаҳар касалхоналарида 1388 нафар бемор даволанмоқда.

Шаҳарда ўта оғир аҳволда 20, оғир аҳволда 150, ўртача 1022 ва қониқарли 194 бемор бор.

«Бугунги кунда 10 нафар бемор вентиляторга, 16 бемор ўпканинг инвазив бўлмаган вентиляциясига уланган. Бўш аппаратлар сони - 23. Умуман олганда, оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда», - деди Камолжон Нодиров.

Муаллиф: Алма Муқанова
Сўнгги хабарлар