Алматида ноқонуний ишлаётган 37 нафар тожикистонлик мигрант депортация қилинди

ALMATY. Kazinform - Алмат полиция департаменти ходимлари ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича ўтказилган профилактика тадбири давомида 37 нафар хорижлик фуқарони аниқлаб, депортация қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Алмати ПД маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси миграция қонунчилигини бузгани учун Тожикистоннинг 37 нафар фуқароси депортация қилинган.

«Тожикистон Республикасининг Қозоғистондаги консуллиги кўмагида Алмати шаҳар ПД томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган хорижликларни Ўзбекистон билан давлат чегарасигача олиб ўтиш ишлари ташкил этилди. Бунинг учун кўп ўриндиқли автобус ажратилди. Консуллик баъзи одамларга қайтиш сертификатларини берди. Бу бизнинг биринчи тажрибамиз эмас, уч ой аввал дипломатик хизмат билан биргаликда 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанига қайтаришни ташкил қилган эдик», деди Алмати шаҳар ПД миграция хизмати бошармаси бошлиғи Aсхат Бутунчинов.

Шу кунларда Алмати шаҳрида ноқонуний миграция каналлари, хорижликларни ноқонуний ишга жойлаштириш фактларини аниқлаш мақсадида «Келимсек»(келгинди) тезкор профилактика тадбири ўтказилмоқда.

«Тўққиз кунлик тадбир давомида 1146 та хорижий фуқаролар миграция қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар хорижлик депортация қилинди. Хорижликларнинг Қозоғистонда бўлиши қонунийлигини таъминлаш чораларини кўрмагани учун 355 киши жазоланди. Хорижий ишчи кучини жалб қилиш қоидаларини бузган 28 иш берувчи жаримага тортилди», — деди Aсхат Бутунчинов.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар