Алматида ноқонуний бўлаётган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари депортация қилинди

Шаҳар миграция хизмати маълумотларига кўра, бу хорижликлар Қозоғистонда ноқонуний бўлган.
«Мигрант» операцияси доирасида миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 18 нафар фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди. Улар шаҳарнинг ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судининг қарори билан депортация қилинди. Мазкур давлатларнинг Қозоғистон Республикасидаги консуллик хизматлари фуқароларни Ўзбекистон Республикаси чегарасигача автобусда олиб ўтган. Уларга дипломатлар томонидан юртига қайтиш гувоҳномаси берилди», - деди Алмати миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчинов.
Полиция маълумотларига кўра, тажриба шуни кўрсатадики, ноқонуний мигрантлар кўпинча жиноий ҳужумлар нишонига айланади ёки уларни ўзлари амалга оширадилар.
Эслатиб ўтамиз, «Мигрант» тадбири Алматида ноқонуний миграция каналлари ва хорижликларни ноқонуний ишга жойлаштиришни аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Муаллиф: Думан Арғингелди