12:31, 21 Июль 2020 | GMT +5
Алматида ниқоб таққан автобус машҳур бўлиб кетди
ALMATY. Kazinform – Алмати кўчаларида ниқобли автобус йўловчиларни ташияпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўпчиликни ҳайратга солган автобуснинг фотосурати ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди.
«Бу жуда қимматга тушмади. Ғоя кутилмаганда пайдо бўлди. Биз фармацевтика компанияларидан бирида катта ниқобни кўриб қолдик. Улар уни ўзлари учун ясашган экан. Биз компания вакилларидан илтимос қилиб ниқобни олдик ва автобусга тақиб қўйдик. Бу жамоатчиликни ниқоб тақиб юришга чорлаб, ижтимоий масофани сақлаш лозимлигини ёдга солиб туради. Бошқа автобусларда ниқоблар бўладими-йўқми, ҳозирча номаълум», - деди «Алматиэлектротранс» МЧЖ вакили.
Энди ниқобли автобус ижтимоий тармоқларда машҳур объектга айланди. Кўплаб йўловчилар автобус яқинида суратга тушишмоқда.