Алматида хизмат кўрсатган спортчилар ва Олимпия ўйинлари совриндорлари орденлар билан тақдирланди

Алмати шаҳрида ҚР Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган Қозоғистонда олимпия ҳаракатининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Махсус тадбир доирасида Қозоғистон Республикасида ўтган 30 йил давомида олимпия ҳаракати ривожига катта ҳисса қўшган фахрийлар ва спорт арбоблари, атоқли спортчи ва мураббийларни тантанали нишонлаш маросими бўлиб ўтди.

ҚР Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раҳбари Тимур Кулибаев Олимпиада чемпионлари Владимир Смирнов (чанғи), Александр Винокуров (велоспорт) ва Ермахан Ибраимовни (бокс) Республика МОҚ олий мукофоти - Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасининг ордени билан тақдирлади.

Қозоғистон Республикаси МОҚнинг турли даражадаги фахрий кўкрак нишонлари билан Олимпиада чемпиони Ольга Шишигина (енгил атлетика), Олимпия кумуш медали совриндорлари Сергей Филимонов (оғир атлетика), Елена Хрусталева (биатлон), бронза медали совриндорлари Дмитрий Карпов (енгил атлетика), Дарига Шакимова (бокс) ва бошқа спорт арбоблари тақдирланди.

Шунингдек, мукофотланганлар орасида Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт усталари, халқаро турнирлар ғолиблари Сергей Дроздов, Виктор Демьяненко, Асилбек Қилимов, Дмитрий Баландин ва бошқалар бор.

МОҚ фаолият юритган йиллар давомида қозоғистонлик спортчилар катта муваффақиятларга эришган, улар 7 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинларида қатнашган.

Ҳаммаси бўлиб 79 та медаль қўлга киритилди, шундан 15 таси олтин.


Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади.

Аввалроқ ҚР Туризм ва спорт вазирлиги бўлажак ёзги Осиё ўйинларида совринли ўринларни қўлга киритган қозоғистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийларига қанча пул тўланишини маълум қилганди эди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков
Сўнгги хабарлар