Алматида болалар орасида коронавирус юқтириш ҳоллари кўпайиб бормоқда

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида болалар кўпроқ коронавирус билан касалланмоқда. Бу ҳақда онлайн брифингда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асел Калиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Унга кўра, 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида касалланиш ҳоллари сони камайган, бироқ улар жами болаларнинг 22,8 фоизини ташкил этади.

«Ўтган ҳафтада 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида касалланиш ҳоллари сони сезиларли даражада – 5,4 фоизга ошди. Бир ёшгача бўлган болалар ўртасида, аксинча, 450 тадан 438 тага бир оз камайган», — деди маърузачи.

Шунингдек, у шаҳарда «омикрон» штаммининг 7 та ҳолати аниқланганини таъкидлади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар