Алматида АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги “В5+1” платформаси расман ишга туширилади
ASTANА. Кazinform - Алматида АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги “В5+1” платформаси расман ишга туширилади.

Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров ўзининг навбатдаги брифингида маълум қилди.
“В5+1 форуми 13—15 март кунлари Алмати шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳукуматлари, ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу ташаббус ҳукуматлар ва В5+1 ишбилармон доиралари ўртасида фаол ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё минтақасидаги муҳим иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ қадамлар учун платформа ҳисобланади.
Бундан ташқари, ушбу тадбир 2023 йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари саммитида тақдим этилган В+1 платформасининг ишга туширилиши бўлади”, — деди Айбек Смадияров.