07:34, 06 Апрель 2023 | GMT +6
Алматида 2 магнитудали зилзила сезилди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 5 апрель куни соат 21:14 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 74 км узоқликда Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Энергия тоифаси - 10.2.
MPV магнитудаси - 4,5.
Чуқурлиги 5 км.
Алма-Арасан дарасида (Қозоғистон) МСК-64 шкаласи бўйича 2 магнитудали зилзила сезилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча соат 07:37 да Қозоғистон Республикаси ФВВ сейсмик станциялар тармоғи зилзила қайд этган эди. Унинг эпицентри Алмати шаҳридан 557 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган.