“Алмати-Жидда” йўналишида тўғридан-тўғри рейс очилади

ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Каzinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

“Алмати-Жидда” йўналишида тўғридан-тўғри рейс очилади
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Ялпи мажлисда Ержан Еркинбаев мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик кенгаяётганини таъкидлади. Масалан, келгуси йилдан бошлаб Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида “Алмати-Жидда” йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилиб, ҳафтасига 2 та рейс амалга оширилади.

“Алмати-Жидда” йўналишида тўғридан-тўғри рейс очилади
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

 

“Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш мақсадида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, инфлюенсерлар ва Саудия Арабистони сайёҳлик компаниялари учун ахборот турини ташкил қилишни таклиф қилдик. Бу Саудия Арабистони фуқароларига Қозоғистон табиатининг гўзал манзараларини ўз кўзлари билан кўриш имконини беради”, — деди Ержан Еркинбаев.

Йиғилиш якунида Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев йиғилишнинг барча иштирокчиларини 2024 йил сентябрь ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилари ўйинларини томоша қилишга таклиф қилди. Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланди.

Сўнгги хабарлар