Алмати яқинида Хитой ҳудудида зилзила юз берди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 9 май куни Алмати вақти билан соат 12:12 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
None
Photo: www.aa.com.tr

«Зилзила эпицентри Хитойнинг Алмати шаҳридан 283 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 10,0 ни ташкил қилади. MPV магнитудаси 4,5. Чуқурлиги 5 км. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ«, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар