19:50, 14 Декабрь 2023 | GMT +5
Алмати яқинида 5,0 магнитудали зилзила юз берди
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 14 декабр куни соат 14:44 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 180 километр жануби-шарқда, Қозоғистон ҳудудида бўлган. Зилзиланинг энергия класси 10,2 баллни ташкил этади. MPV магнитудаси 5,0.
Зилзила координаталари 42,79° ш.к. 79,05° ш.у. Чуқурлиги 15 километр.
“Қозоғистонда сезувчанлик (МSК-64 шкаласи бўйича) ҳақида маълумот йўқ”, — дейилади хабарда.