Алмати вилоятида йилига 3,5 минг тонна гўшт ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
ALMATY. Kazinform - Кеген тумани Тасаши қишлоғида гўштни қайта ишлаш корхонаси қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти. Лойиҳанинг қиймати 2,5 миллиард тенге. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Завод йирик ва майда мол гўшти, шунингдек, от гўштини қайта ишлаб, Алмати вилояти аҳолисини сифатли гўшт, колбаса, консерва маҳсулотлари билан таъминлайди.
Лойиҳа 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати бир сменада 40 бош қорамол, 150 майда бошли мол ва 10 та от сўйишга мўлжалланган.
Колбаса цехининг қуввати бир сменада 1,5 тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, консерва цехининг қуввати эса 1000 дона банка ишлаб чиқаришга ҳисобланган.
Гўшт комбинати тўлиқ қувватга ишга туширилгач, у ерда йилига 3 минг тоннагача гўшт қайта ишланиб, 331,5 тонна колбаса маҳсулотлари, 66 тонна гўшт консервалари ишлаб чиқарилади.
Кеген ва Райимбек туманлари аҳолисидан чорва моллари бозор нархларида харид қилиниб, гўштни қайта ишлаш корхонасини ўз хомашёси билан узлуксиз таъминлаш учун ўз-ўзини боқиш майдончалари очиш кўзда тутилган.
Лойиҳа вилоятда чорвачилик тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш, сифатли ва арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш орқали аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини сезиларли даражада яхшилашга қаратилган.