Алмати вилоятида сайёҳлар оқими кўпаймоқда
«2023 йил январь-август ойларида Алмати вилоятида туризмнинг ҳақиқий юксалиши кузатилди. Кириш туризми ҳажми етти марта ошиб, 11,8 минг меҳмонни ташкил этди, ички туризм ҳажми эса 13 фоизга ошиб, 1,1 миллион кишини ташкил этди. Бу кўрсаткичлар вилоятнинг дам олувчилар учун жозибадор бўлиб бораётганидан далолатдир», - дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, сўнгги олти ой давомида Алмати вилояти Туризм департаменти томонидан бир қатор кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.
Туризм кластерини шакллантиришдан тортиб, янги «Visit Alatau» брендини ишга туширишгача бўлган мазкур ташаббуслар ҳам ички, ҳам ташқи туризм бозорида минтақанинг ижобий имиджини шакллантиришга қаратилган.
«eQonaq хорижий туристлар оқими ва миграция ҳисоби тизими маълумотларига кўра, Алмати вилояти республикада учинчи ўринни эгаллади, Алмати ва Астана шаҳарларидан кейин. Хорижий сайёҳлардан ундириладиган Bed tax солиғи миқдори 68,2 минг тенгедан 3,1 миллион тенгега кўпайди, бу вилоятда соҳа муваффақиятли ривожланаётганидан далолатдир», - дейилади ҳокимлик ахборотида.
Ҳокимиятнинг фикрича, Хитой ва Жанубий Кореяда ўтказилган кенг кўламли маркетинг кампаниялари, шунингдек, «Qonaev International Balloon Fest» ва «Adrenaline Tengri Ultra» каби халқаро туризм фестиваллари бундай кескин ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди.
Муаллиф: Еламан Турисбеков