Алмати вилоятида Pfizer вакцинаси билан қанча одам эмланди

None
None
TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати вилоятида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 28 март ҳолатига кўра, вилоятда вакцинанинг биринчи дозасини 1 017 131 киши олган бўлиб, бу 84,8 фоизни, иккинчи компонент — 940 246 киши ёки эмлашдан ўтказилаётган катта ёшли аҳолининг 78,4 фоизини ташкил этади.

Ҳозирда вилоятда учта вирусга қарши вакциналардан бирини танлаши мумкин: «QazVac», «SinopharmVeroCell» ва Comirnaty (Pfizer).

Шунингдек, вилоятда ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаммаси бўлиб вилоятга Pfizer вакцинасининг 451 620 дозаси қабул қилинди.

28 март ҳолатига кўра, Pfizer вакцинаси билан эмланган аҳоли сони 123168 нафарни ташкил этади, улардан 101930 нафари ўсмирлар, 4348 нафари ҳомиладор аёллар ва 16801 нафари эмизикли аёллардир.

Шунингдек, эмлашнинг тўлиқ курсини 265 195 киши тамомлади. Улардан 248 536 нафари «QazVac» ва «SinopharmVeroCell» вакциналарини, 16 659 нафари Comirnaty (Pfizer)ни олди.

Бугунги кунга қадар вилоятда 318 эмлаш пункти, 76 мобил ва 17 кўчма пункт фаолият кўрсатмоқда.


Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар
telegram