Алмати вилоятида кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқарадиган фабрика қурилиши бошланди

Масалан, «Ипак йўли»ни ривожлантириш бўйича халқаро компания йилига 450 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган фабрика қурилишини бошлади. Корхонада ҳар хил турдаги кийим-кечаклар тикиш режалаштирилган.
«Аристан и К» компанияси қуввати кунига 25 тонна бўлган маккажўхори қуритиш заводини, «КАЗАКВА» компанияси эса 300 тонналик балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводини очади. Бу ҳақда Алмати вилояти ҳокими Қанат Бозумбаевнинг Панфилов тумани аҳолиси билан учрашуви чоғида маълум бўлди.
Жаркент крахмал заводи фаол ривожланишини давом эттиради, бу маккажўхори етиштириш бўйича вилоятда биринчи ўринни эгаллаган Панфилов вилояти учун муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда вилоятда маккажўхори экинлари 26 минг гектардан ошиб, вилоят экин майдонларининг 28 фоизини ташкил этади.
Канат Бозумбаев ўзининг ўринбосари, тадбиркорлик ва саноат-инновацион ривожланиш бўлими бошлиғи Ж.Туяқовга туман ҳокими билан биргаликда крахмал заводи қувватини ошириш чора-тадбирларини кўриш ва «Даму» фонди фоиз ставкасини субсидиялаш масаласини ҳал этиш бўйича топшириқ берди. 27 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилаётган корхонада 250 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
– Ҳудудни ривожлантиришнинг яна бир қудратли салоҳияти боғдорчиликдир. Бу ерда боғлар майдони 2,5 минг гектарга етди, жумладан, кейинги беш йилда 223 гектар янги боғлар барпо этилди. «Жаркент мева» йирик боғдорчилик фермер хўжалигининг интенсив боғи 1004 гектар майдонни эгаллайди. Аммо вилоятда қайта ишлаш корхоналари мавжуд эмас. Шундай экан, туманга тайинланган ҳоким бу борада фаол иш олиб бориши, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини очишга инвесторларни жалб қилиши керак, – дея хулоса қилди Алмати вилояти ҳокими Қанат Бозумбаев.