Алмати вилоятида 58 минг ўсмир коронавирусга қарши вакцина олди

TALDYQORǴAN. Кazinform - Алмати вилоятида 58 минг ўсмир коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

28 январ ҳолатига кўра, вилоятда вакцинанинг биринчи компонентини 929 552 киши, иккинчи компонентини 861 974 нафар ёки катта ёшли аҳолининг 72 фоизи эмланди.

Шунингдек, вилоятда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, 60 ёшдан ошганлар ва тиббиёт ходимларини Pfizer вакцинаси билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Ушбу вакцина билан эмланган аҳоли сони 72 527 кишини ташкил этади, жумладан 58 694 нафар ўсмирлар, 3212 нафар ҳомиладор аёллар, 10621 нафар эмизикли оналар, 2031 нафар 60 ёшдан ошганлар ва 1415 нафар тиббиёт ходимлари», - дейилади Алмати вилояти санитария-эпидемиология назорат бўлими матбуот хизмати хабарида.

129 776 киши QazVac ва SinopharmVerocell вакциналари билан, 4581 киши эса Comirnaty Pfaizer билан ревакцинациядан ўтди.


Муаллиф: Самал Қабишева


Сўнгги хабарлар