Алмати вилоятида 120 дан ортиқ аҳоли пунктлари газ билан таминланган

TALDYQORǴAN. Kazinform – Алмати яқинидаги аҳоли пунктлари тўлиқ газлаштирилади. Бу ҳақда Алмати вилояти энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Айбек Нуржанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Айбек Нуржанов «Йўл харитаси» доирасида Енбекшиқазақ, Жамбил, Қорасой, Талғар ва Илий туманларида аҳоли турар-жойлари, ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни газ ёқилғисига босқичма-босқич ўтказиш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

«Шаҳар атрофидаги 188 та аҳоли пунктидан 122 таси газ билан таъминланди, бу 65 фоизни ташкил этади. 235,9 минг хусусий уйни газлаштиришимиз керак. Улардан 153,9 мингтаси газга уланган», -деди спикер брифингда.

Унга кўра, жорий йилда Талғар туманидаги Еламан қишлоғида газ тақсимлаш тармоқлари қурилиши бошланади. Лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 147 миллион тенге ажратилди.

Шунингдек, Талғар туманидаги Қайнар ва Коктал қишлоқлари ҳам газга уланади. Бугунги кунга қадар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Энергетика вазирлигига умумий қиймати 274,1 млн тенгега бюджет аризаси тақдим этилди.


Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар