20:46, 21 Апрель 2022 | GMT +5
Алмати вилоятида 1 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилади
TALDYQORǴAN. Kazinform - Сарқан шаҳрида 259 миллион тенгелик икки қаватли 20 хонадонли турар-жой биноси қурилиши ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Қанат Бозумбаев аҳоли билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда вилоятда 1 миллион 48 минг квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. Шундан 8,8 минг квадрат метри Сарқан туманида қурилади», - деди Қанат Бозумбаев.
Шунингдек, вилоят ҳокими Сарқан шаҳрида 259 миллион тенгелик икки қаватли 20 хонадонли турар-жой биноси қурилиши ниҳоясига етказилаётгани, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ривожлантирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, «Болашақ» микрораёнида иккита 60 хонадонли уй қуриш учун 18,3 миллион тенгелик лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Қанат Бозумбаевнинг қўшимча қилишича, Сарқан туманида уй-жой олиш учун 687 киши навбатда турибди. 2021 йилга нисбатан уларнинг сони 54 нафарга кўпайган.
Муаллиф: Еламан Турисбеков