Алмати ва Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 509-515 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 29 майга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 512,66 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,45 тенге. Евро — 580,59.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513,8 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 511,8 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 577 — 581 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада доллар сотиш курси — 515 тенге, сотиб олиш нархи — 509 тенге. Евро 578 тенгедан сотиб олиниб, 585 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 6,30-6,49 гача сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 майдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,52 тенгега ошиб, 512,66 тенгени ташкил қилган.