Алмати ва Ашхобод ўртасида ҳаво қатновлари қайта йўлга қўйилди

ASTANA. Kazinform – «Туркманистон» авиакомпанияси Алмати ва Ашхобод ўртасида парвозларни тиклади, дея хабар беради Kazinform фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.
None

Парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича ишлар доирасида Фуқаро авиацияси қўмитаси Туркманистон томони билан биргаликда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳаво қатновини тиклади.

Шу тариқа, 2023 йил 2 июндан бошлаб «Туркманистон» авиакомпанияси икки давлат ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини тиклади.

Ташиш «Боинг – 737» самолётлари билан жума кунлари, ҳафтасига 1 марта, Алмати-Ашхобод йўналиши бўйича амалга оширилади.

«Ҳаво қатновининг тикланиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Сўнгги хабарлар