«Алмати-Тошкент» автойўлида 80 нафар одам қутқарилди
«Ўтган тунда йўл хизматлари томонидан «Алмати-Тошкент-Термиз» йўлида йўловчилар автобуси, шунингдек йўловчилари бор енгил автомобиллар қордан чиқарилди. Улар йўл участкаси ёпилгунга қадар йўлга чиқишган. 593-632 км оралиғида автотранспорт ҳаракати қийинлашган», - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, йўлдан чиқиб кетган автобусга ёрдам кўрсатилган. Ушбу воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмаган.
«Автобусдаги 36 йўловчи ва енгил автомобиллардаги 44 нафар одам йўлдан фойдаланиш участкалари, «Қазақавтожол» МЧЖ, «ҚазАвтожол» МК» АЖ ходимлари томонидан яқин атрофдаги Туркистон вилояти Шақпақ баба аҳоли пунктига етказилди», - дея маълум қилди компания вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, республика аҳамиятига эга автойўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида бирнечта участкада автотранспорт ҳаракатланиши чекланган.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов