Алмати шамол станцияси август ойида ишлай бошлайди

«Самруқ-Энерго» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, станция йилига 225,7 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Иссиқлик электр станцияларининг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши иссиқхона газлари чиқиндиларини 206 минг тоннагача қисқартириш, шунингдек, йилига 89 минг тоннага яқин анъанавий ёқилғини алмаштириш имконини беради.
«Энергетика объекти Алмати вилоятининг Енбекшиқазақ туманидаги Шелек коридорида қурилмоқда. Бу ерда шамолнинг ўртача йиллик тезлиги – 50 метр баландликда секундига 7,8 метр, оқим зичлиги эса – 310 Вт/м2 ни ташкил қилади. Келгусида иссиқлик электр станциялари қувватини 300 МВтгача ошириш режалаштирилган», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Лойиҳанинг умумий қиймати 37,4 млрд тенгени ташкил этади. У «Самруқ-Энерго» АЖ Қозоғистон электроэнергетика холдинг ва «Power China» корпорацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.