Алмати шаҳри ҳокими Президентга 9 ойда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Давлат раҳбарига Алмати шаҳрини жорий йилнинг 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг дастлабки якунлари ҳақида маълумот берилди.
Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра:
- шаҳар иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсиб, қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич йил бошидан 13,5 фоизга ўсди;
- Алмати доимий равишда ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиш суръати бўйича мамлакатда биринчи ўринда туради (+21 фоиз);
- мегаполис иқтисодиётига 1 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилди;
- хусусий инвестициялар ўсиши 7,3 фоизни ташкил этди;
- фаол кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 341 мингтага етди ва 25,8 фоизга ўсди;
- республика бюджетининг даромадлари 38,4 фоизга ошиб, 3,91 триллион тенгега етди;
- маҳаллий бюджет даромадлари бўйича режа 28,7 фоизга (243 миллиарда тенге) ошириб бажарилди.
- йил бошидан буён 58,7 мингта иш ўрни очилди, шундан 77 фоизи доимий иш ўринлари;
- 2023 йил якунларига кўра, иқтисодий ўсиш суръати 6,5 фоизга етиши тахмин қилинмоқда;
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 18 август куни Алмати шаҳар тараққиёт кенгашида ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди:
- сейсмик хавфсизликни таъминлаш мақсадида зилзилалар ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи 28 та сейсмологик станцияларни ўрнатиш ишлари якунланди;
- Фавқулодда вазият вақтида одамлар тўпланиши мумкин бўлган 545 та хавфсиз жой аниқланган.
Бунга қўшимча:
- тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида бирламчи тиббий ёрдамнинг ягона стандарти ишлаб чиқилди;
- йил бошидан буён ўлим даражаси 11 фоизга, оналар ўлими 32,4 фоизга, болалар ўлими 35,5 фоизга камайди;
- таълим соҳасида 4,9 минг ўқувчига мўлжалланган 10 та мактаб ва 4 та қўшимча ўқув биноси қурилди;
- йил охирига қадар шаҳарда кўкаламзорлаштириш ҳажми аҳоли жон бошига 12,3 квадрат метрга етказилади;
– йил бошидан буён кўкаламзорлаштиришнинг автоматлаштирилган суғориш тизими билан қамраб олиниши кўрсаткичи 3,4 баробар ошди. Жорий йилнинг 9 ойида 405 гектар майдонда иш олиб борилди. Йил охирига қадар бу кўрсаткич 587 гектарга етказилади;
Бундан ташқари, Алматидаги марказсизлаштириш ишининг оралиқ натижалари Президентга тақдим этилди.
- Давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган ташаббус доирасида туман ҳокимликларига 15 та функция берилди, уларнинг бюджети 3,1 баробарга, яъни 184,3 миллиард тенгега кўпайтирилди;
– Бугунги кунда 196 минг квадрат метр автомобиль йўллари таъмирланди. 100 километрдан ортиқ сув ва сув тармоқлари қурилди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолини сифатли сув ва дренаж тармоқлари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни янада амалга ошириш, сармояларни жалб қилиш чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек, Алмати агломерацияси билан транспорт алоқаларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди.