«Алмати – Манама» туристик чартер рейси йўлга қўйилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Баҳрайн ўртасида ҳаво қатнови очилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Парвоз географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб Қозоғистон ва Баҳрайн ўртасида «Алмати – Манама» йўналиши бўйича туристик чартер рейслари йўлга қўйилди.

«SCAT» авиакомпанияси билан рейслар Boeing-737 самолётларида ҳафтасига 1 марта (чоршанба кунлари) амалга оширилади.

«Мазкур халқаро йўналишнинг очилиши Қозоғистон ва Баҳрайн ўртасидаги маданий, бизнес, сармоявий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади», – дейилади ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотида.

Сўнгги хабарлар