Алмати клиникалари 14,5 миллиард тенгелик консультатив-диагностика хизматларини кўрсатди

ALMATY. Кazinform – 2021 йилда Алмати клиникалари аҳолига 14,5 млрд тенгега КТ\МРТ каби консультатив-диагностика хизматларини кўрсатди. Бу ҳақда онлайн брифингда Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасининг Алмати филиали директори Тлеухан Абилдаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Унга кўра, жамғарма суғурта пакети доирасидаАлмати аҳолисига кўрсатилган хизматлар учун 93,0 млрд тенге тўланди. Харажатларнинг катта қисми - 48,6 млрд тенгедан кўпроғи стационар ёрдам учун, 3,9 млрд тенге кундузги шифохона хизматлари учун тўланган.

Йил якунлари шуни кўрсатдики, аҳоли суғурта ҳисобига энг қиммат диагностика ва операциялар турларидан фойдаланмоқда.

«Масалан, консультатв- диагностика хизматлари учун 14,5 миллиард тенге тўланган. Консультатв-диагностика хизматларига, айниқса КТ/МРТга талаб юқори. Йил давомида Алматида умумий қиймати 848,1 миллион тенгега 70 мингдан ортиқ компьютер томографияси ўтказилди. Жамғарма томонидан 50 мингдан ортиқ МРТ хизматлари учун 681,8 миллион тенге ажратилди. Бундан ташқари, саратон билан касалланган беморларни мақсадли текшириш учун 6 мингдан ортиқ ПЭТ-диагностика учун 1,5 млрд тенгедан ортиқ маблағ тўланди», — деди филиал раҳбари.

Суғурта фондлари томонидан кўрсатиладиган энг интенсив хизматлардан бири тиббий реабилитация ёки соғломлаштириш хизматларидир.

Ўтган йили бу мақсадда 6,2 млрд тенге ажратилган эди. Реабилитациядан кейинги ишларга 222,4 миллион тенге сарфланди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар