Алмати фожиаси: Нур-Султандан 360 доза қон етказилди

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор штаби ҳудудлар билан биргаликда барча жабрланганларга узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлади. Маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш учун барча етакчи республика клиникалари бирлашди.
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Алмати, Нур-Султан, Чимкент ва Ақтўбе шаҳарларида «СҚ Формация» омборлари туну-кун қўриқланиши таъминланди. Унда кафолатланган бепул тиббий ёрдам миқдори ва мажбурий ижтимоий тиббий суғурталаш бўйича беморларни даволаш учун барча дори воситалари, шу жумладан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар мавжуд», — деди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу даврда тиббий авиация хизмати ҳам ўз вазифасини бажарган.
«Тиббий авиация Нур-Султандан Алматига 360 доза қонни захира яратиш учун қон марказига етказди. Тиббиёт ташкилотлари дори воситалари ва қон компонентлари билан тўлиқ таъминланган», — деди Асел Артакшинова.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай