Алмати эмланганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – 8 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 2,3 миллионга яқин одам коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Алмати эмланганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, вакцинанинг I компонентини – 2 285 898 киши, II компонентини – 1 213 041 киши олган.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича Алмати шаҳри етакчи ҳисобланади - 322 893 киши.