Алмати – Бишкек йўналишида электробуслар йўлга қўйилади

BISHKEK. KABAR - Kazinform – Қирғизистон ва Қозоғистон расмийлари Алмати – Бишкек йўналиши бўйича йўловчи ташувчи электробуслар ишлаб чиқариш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси давлат-хусусий шериклик маркази матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.
None

Ушбу ташаббус Осиё тараққиёт банки томонидан транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича Қирғизистон-Қозоғистон ишчи гуруҳи йиғилишида тақдим этилган. Учрашувда томонлар «Алмати-Иссиқкўл» муқобил автомобил йўлини қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг ҳолатини кўриб чиқдилар.

«ОТБ маслаҳатчилари лойиҳанинг ҳуқуқий таҳлилини ўтказди ва энди унинг молиявий ва техник экспертизасини тайёрлашни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, йиғилиш давомида иштирокчилар ОТБнинг давлат-хусусий шериклик доирасида Алмати-Бишкек йўналиши бўйича электроавтобусларда мунтазам йўловчи ташишни ташкил этиш имкониятлари тўғрисидаги таклифини муҳокама қилдилар», — дейилади марказ хабарида.

Томонлар лойиҳа масалаларини самарали ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Йиғилишни Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Кайинбаев ва Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги йўл қўмитаси раиси ўринбосари Амангелди Беков олиб борди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар қўшма баённомани имзоладилар, келгусида ҳал қилиш учун асосий масалаларни белгилаб олдилар ва белгиланган йўналишлар бўйича қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Фото: kabar.kg


Сўнгги хабарлар