Алмати-Атира йўловчи поездида ўғил бола туғилди
Воқеа 19 июнда содир бўлган. Алмати-Атирау йўналишида ҳаракатланаётган 29/30-сонли йўловчи поезди экипаж аъзолари «Ноғайли» станциясига етмасдан йўловчи аёлга туғишда ёрдам берган.
Поезд проводниклари туғруқ вақтидаги аёлга ёрдам бериш учун барча зарур чораларни кўрган, бу ҳақда машинистга хабар берилган ва энг яқин станцияга тез ёрдам машинаси чақирилган.
Боланинг туғилишига йўловчилар ҳам ёрдам беришган.
«Биз Карина Балғаним ва Ақмамиқ Бекенова исмли йўловчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Поезд экипажи ва йўловчиларнинг ҳамжиҳатилиги туфайли ўғил фарзанд эсон-омон дунёга келди», - дейди поезд проводниги Марал Адилбекова.
Сағиз станциясига етиб борганидан сўнг янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси тез тиббий ёрдам шифокорларига топширилди.