Алмасадам Сатқалиев АЭС қурилиши бўйича референдум юзасидан ўз фикрини билдирди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев АЭС қуриш бўйича референдум юзасидан ўз фикрини билдирди.
“Давлат раҳбари атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолашини маълум қилди. Шундан сўнг, Конституциявий қонунга кўра, Марказий сайлов комиссияси референдум ўтказиш режасини тузади. Ҳозирнинг ўзидаёқ ҳудудларда қизиқиш юқори эканини кўряпмиз, тушунтириш ишлари давом этмоқда. Ўйлайманки, депутатлар ҳам бу масалага қўшилиб, сайловчилар, уюшмалар, жамоатчилик фикри етакчилари билан мавзули учрашувлар ўтказади”, — деди вазир Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 6 октябрь куни АЭС қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказилишини маълум қилган эди.
“Атом электр станцияси бўйича референдумга оид ҳам шундай бўлиши керак. Ўтган йили бу борада ўз фикримни билдирган эдим, яъни референдум мавзуси жамоатчилик муҳокамасига чиққанига бир йил бўлди. Фуқароларимиз ҳар томонлама ўйлаб, жиддий қарор қабул қилишлари учун бу вақт етарли, деб ўйлайман. Шунинг учун мен Ҳукумат таклифини қўллаб-қувватлайман. Жорий йилнинг 6 октябрь куни атом электр станциясини қуриш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Тегишли Фармонни бугун имзолайман”, - деди Президент.