13:49, 09 Февраль 2022 | GMT +5
Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкент шаҳридаги Ёзувчилар хиёбонида Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Сайид меҳмонлар олдида Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди.
Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги Адиблар хиёбони ва улуғ мутафаккир ҳайкалида мусобақа ўтказилди.