Алихан Смаилов “Россия” халқаро кўргазма-форумида иштирок этди
МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Москвадаги йиғилиши арафасида Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов “Россия” халқаро кўргазма-форумида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Свердлов вилояти стенди доирасида Қозоғистон ва Россиянинг Шимолий Қозоғистон вилояти эркин иқтисодий зонасида юк кўтарувчи техника ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Ҳозирда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, пойдевор қўйилди, 2024 йил ноябрь ойида ускунанинг синов партиясини ишлаб чиқариш, 2025 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Челябинск вилояти стенди доирасида Қозоғистонда бульдозер ва қишлоқ хўжалиги тракторлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, сув ва газ қувурлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича лойиҳалар тақдим этилди.
Санкт-Петербург стендида Қозоғистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва бойитиш заводлари жиҳозларини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.
Шу билан бирга, Алихан Смаилов ва бошқа мамлакатлар делегациялари раҳбарлари Татаристон ва Бошқирдистон республикалари, Москва вилояти ва бошқа вилоятлар стендлари билан танишди.