Алихан Смаилов Хитойга амалий ташриф билан борди

алихан смаилов
Фото: primeminister.kz

Давлат раҳбари топшириғига кўра Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасига борди, деб хабар беради Kazinform.

Алихан Смаилов ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян ўртасидаги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бош вазир Шанхайда Хитойнинг 6-халқаро импорт кўргазмасининг очилишида ҳам иштирок этади ва бошқа мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан биргаликда унда намойиш этилган миллий павильонлар билан танишади.

Сўнгги хабарлар
telegram